Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Купер: "Лингарднинг келиши жамоанинг бошқа футболчиларини ҳам руҳлантириб юборди"

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" бош мураббийи Стив Купер "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жесси Лингарднинг келиши қолган футболчиларни ҳам руҳлантирганини айтди.

Купернинг фикрича, 29 ёшли англиялик футболчи янги жамоадошларига фойдали таъсир ўтказмоқда, машғулотларда ўзини яхши кўрсатмоқда.

"Жессининг келиши биз Премьер-лигада рақобатбардош бўлишни хоҳлаётганимизни англатади. Лингард шартнома имзолагани ҳақидаги хабар жамоадаги барчани руҳлантирди", - деди Купернинг клуб расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионшипнинг сўнгги мавсум натижаларига кўра, "Ноттингем Форест" 23 йил ичида биринчи марта Премьер-лигага чиқишга муваффақ бўлди.

Лингард ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:12, 27.07.2022.
Ўқилди: 4656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик