"МЮ"нинг собиқ ҳимоячиси ва британиялик футбол телевидениеси мутахассиси Гари Невилл "Барселона"нинг ярим ҳимоячи Френки де Йонгга нисбатан қилаётган ҳатти-ҳаракатларини танқид остига олди.
Журналистлардан бири мутахассисга "Барселона"дан норозилигига фақат де Йонгнинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамагани сабаб бўлганига шаъма қилганида, Невилл ижтимоий тармоқларда ғазабланган ҳолда билан жавоб қайтарди.
"У "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолайдими ёки йўқми, менга умуман аҳамияти йўқ! Бироқ, бу мени доим безовта қиладиган вазиятни таъкидлайди, бу ерда клублар ўйинчиларни ғазаблантирадилар ва уларга ҳақларини тўламайдилар! "Барселона" ўзининг буюк номига доғ туширмоқда!" - деб жавоб берди Невилл.
У аввалроқ де Йонгга Каталония клубини судга беришни маслаҳат берганди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси билан боғлиқ вазият ноаниқлигича қолмоқда - клуб футболчидан катта миқдорда қарздор, уни сотишга ҳаракат қилмоқда ва шу билан бирга унинг маошини камайтиришга интилмоқда.