"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ёқтиришини айтди.
Аввалроқ, Каталония клуби Силвани шу ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
“Силва жуда яхши футболчи. Бироқ, унинг "Манчестер Сити"га тегишли эканлигини ҳурмат қилишимиз керак. У ерда менинг Пеп Гвардиола, Тикси Бергштейн ва Халдун Ал Муборак каби дўстларим бор", - дея Лапорта сўзларидан иқтибос келтирган CBC Sports.
Бернарду ўтган мавсумда “Манчестер Сити” сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.