Карло Анчелоттининг Эден Азардан "сохта тўққизлик" сифатида фойдаланиш ғояси ҳали ўзини оқлагани йўқ.
31 ёшли вингер "Челси"дан "Реал"га ўтганидан бери фаолиятидаги энг яхши босқични ўтказмаяпти: Мадриддаги уч йил ичида бельгиялик футболчи 66та ўйин ўтказиб, бор-йўғи 6та гол урган.
Янги мавсум бошланишидан олдин "Реал Мадрид" Азарни "ёлғон тўққизлик" сифатида қайта таснифлаб, янги ўуин усулини очишга қарор қилди - ҳозирча бу муваффақиятсиз. El Larguero'нинг фикрича, футболчи янгиланган тактик рольдаги ўйини билан "қаймоқранглилар" мураббийлар штабини умуман ҳайратда қолдирмаган.
Эден Азарнинг "Реал" билан шартномаси икки йилдан сўнг якунига етади. бельгиялик юлдузнинг ҳозирги трансфер қиймати Transfermerkt томонидан 12 миллион еврога баҳоланмоқда.