Кириш Регистрация

«Шўртан» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

16 июнь, шанба куни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.

Ғузорликлар мавсум олдидан жамоани бошқариш учун белоруссиялик мутахассис Игорь Криушенкони таклиф қилишганди. Ҳозирча ушбу мураббий қайд этаётган натижалар жуда ҳам яхши эмас. Шу сабабли "Пахтакор"га қарши учрашувда Криушенко ўзини кўрсатиш учун ҳар қачонгидан кўпроқ меҳнат қилиши табиий. Ғузорда кечадиган беллашув турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида қаралмоқда.

11 июнь куни "Пахтакор" "Нефтчи"дан 1:3 ҳисобида енгилган бўлса, ғузорликлар Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал биринчи учрашувида "Бунёдкор"га мағлуб бўлишди - 0:2.

Ҳозирга қадар "Пахтакор" "Шўртан" билан олий лига доирасида 14 марта тўқнаш келиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган! Рақиб дарвозасини 44 бор аниқ нишонга олган жамоамиз фақат 5 бор ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. Умид қиламизки, Деян Журжевич бошчилигидаги футболчиларимиз ушбу ёқимли анъанани давом эттира олишади.

Беллашувни Олим ТОлибжонов бошқариб боради. Ёшлар таркиблари ўртасидаги ўйин эртага соат 18:00да бошланса, асосий жамоалар баҳси шанба куни соат 18:30да старт олади.

16 июнь, шанба
«Шўртан» (Ғузор) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Алексей Миронов (Тошкент), Олег Дачев (Тошкент), Зокир Қодиров (Навоий).
Назоратчи: Азамат Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:05, 15.06.2012.
Ўқилди: 4709 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик