Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

"Навбаҳор": "Иккинчи давра баҳсларига катта ўзгаришлар билан"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, юртимизда кеча ёзги трансфер “ойнаси” ёпилди.

Суперлига жамоалари ҳам ушбу трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб,таркибларини кучайтиришга ҳаракат қилишди.

Улар орасида албатта, жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ҳам бор.

"Таъкидлаш жоизки, жамоамиз ёзги трансфер бозорида анча фаоллик кўрсатди ва ўз таркибига тажрибали ҳамда маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.

Бунда эса “Навбаҳор” ПФКга барча қулай шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматовнинг муносиб ҳиссалари бор.

Давралар оралиғида жамоамиздаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, “лочинлар” сафини ярим ҳимоячилар – Ислом Кенжабоев (“Қизилқум”), Эҳсони Паншанбе (“Зоб Ахан”, Эрон), Элгужа Григалашвили (“Динамо”, Самарқанд), ҳужумчилар – Андрей Сидоров (“Қўқон-192”) ва Иброҳим Ғанихонов (“Сурхон”) тарк этишди.

“Навбаҳор” сафига эса ҳимоячи Владимир Козак, ярим ҳимоячилар – Диёржон Туропов ҳамда Дониёр Абдуманнопов, ҳужумчилар – Мирлан Мурзаев, Жасур Яхшибоев ва Александр Касьян қўшилишди.

Биз жамоамизни тарк этган ўйинчиларга “Навбаҳор”даги фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда янги клубларида омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Лочинлар” сафига қўшилган янги футболчилардан эса чиройли ўйинлар ва голлар кутиб қоламиз ҳамда “Навбаҳор”нинг зафарларига муносиб ҳиссаларини қўшишларига тилакдошмиз." - дейилади "Навбаҳор"нинг расмий баёнотида.

Манба: Навбахор матбуот хизмати
Киритилди: 16:18, 31.07.2022.
Ўқилди: 2482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик