Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Шахмат-2022: Ҳар икки жамоамиз бугун ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг учинчи куни ўз якунига етди. 3-турда эркаклар терма жамоамиз ҳам, аёллар терма жамоамиз ҳам яна бир ғалабасини қўлга киритди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Словакия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, иккита дуранг ва иккита ғалаба билан яна икки очко жамғарди. Оқ доналарда ўйнаган Абдусатторов ва Синдаров ғалаба қозонишган бўлса, қора доналар ўйнаган Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов дуранг қайд этишди. Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўз очколарини 6тага етказиб, 4-ўринда бормоқда. Терма жамоамиз 4-турда кучли рақиб — АҚШга қарши баҳслашади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Замбия терма жамоаси устидан 4:0 ҳисобида тўлиқ ғалаба қозонди. Ёқуббоева, Омонова, Бобомуродова ва Ҳамдамова рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Аёллар терма жамоамиз эса 4 очко жамғарган ҳолда 51-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоамиз 4-турда Доминикан Республикасига қарши дона суради.

Маълумот учун: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Непал, 2-турда Фарер ороллари терма жамоасини мағлубиятга учратган эди. Аёллар терма жамоамиз 1-турда Гана терма жамоаси мағлуб этган бўлса, 2-турда АҚШ терма жамоасига ютқазиб қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз: 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024 йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026 йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:05, 31.07.2022.
Ўқилди: 2368 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.