Кириш Регистрация

Баҳром Давлатов: «Кузда «Бунёдкор» бутунлай бошқача формада бўлади»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" клуби вице-президенти Баҳром Давлатов ўз блогида Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финалидаги рақиблари борасида фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа биз учун анчайин яхши таниш бўлган жамоани рўбарў қилди. Аделаидаликлар билан гуруҳ босқичи доирасида учрашганмиз. Тошкентдаги баҳсда рақибга ютқазиб қўйгандик. Бироқ шуни унутмаслик керакки, ўша пайтда “Бунёдкор” ҳали бирон маротаба ҳам расмий ўйин ўтказмаган ва асосий таркиб аниқлаб олинмаганди. Австралияда эса чемпионатнинг айни қизиган пайти эди. Шунингдек, “Аделаида Юнайтед” ички мусобақаларда муваффақиятсизликка учрагач, бор имкониятларини Чемпионлар лигасига қаратган эди".

"Кузда бўладиган эндиги баҳсга жамоалар тамомила бошқача кўринишда етиб келадилар. Биз роса кучга тўлган ва ўйинимизни янада шакллантирган ҳолатда бўлсак, рақиб янги мавсум стартида бўлади".

"Гуруҳ босқичининг илк учрашувини ўз майдонимизда ўтказган эдик. Энди эса “Аделаида” билан баҳсни рақиб майдонида бошлаймиз".

"Шу боисдан ҳам бизда реванш олиш ва ярим финалга йўлланма олиш учун ажойиб имконият бор. Клуб раҳбарияти жамоани қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи босқичига муносиб тайёргарлик кўриш ва муваффақиятли иштирокни давом эттириш учун барча шароитларни яратиб беради", деб ёзади Давлатов ўз блогида.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:38, 15.06.2012.
Ўқилди: 5467 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик