Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Левандовски Мюнхенга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона" билан Америка сафаридан қайтгач, дарҳол Мюнхенга йўл олди.

Левандовски атрофидаги трансфер достони яқинда якунланди. Польша терма жамоаси сардори ўз мақсадига эришди ва "Бавария"дан "Барселона"га ўтди.

Узоқ вақт давомида "Бавария"дан "Барселона"га сотилишини сўраган ҳужумчи, охир-оқибат ниятига етди. Польяк гол урмаган бўлса-да, Каталония жамоаси таркибида Америка сафари давомида 3 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Турнедан қайтгач, "Барса" футболчиларига 3 августгача дам берилди ва Левандовски, испан журналистларининг фикрича, дарҳол Мюнхенга жўнаб кетди.

Катта эҳтимол билан ҳужумчи собиқ жамоадошлари ва клуб ходимлари билан муносиб хайрлашиш учун Германияга учиб кетган.

Киритилди: 07:22, 01.08.2022.
Ўқилди: 11807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик