"Рубин" "Бунёдкор"нинг 18 ёшли футболчиси Умарали Раҳмоналиевни ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради Metaratings.
Манбага кўра, Тошкент клуби футболчи учун бир миллион доллар талаб қилмоқда. Раҳмоналиевнинг ўзи "Рубин"га ўтишга қарши эмас. Агар клуб ярим ҳимоячининг Қозон клубига ўтишига қаршилик қилса, у шартномани бир томонлама бекор қилишга тайёр.
Футболчининг “Бунёдкор” билан шартномаси 2022 йилнинг охирида якунига етади. Жорий мавсумда у жамоа сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.
Трансфермаркт портали Раҳмоналиевнинг нархини 200 минг еврога баҳоламоқда.