Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Румменигге: "Мане ва де Лигт жаҳон даражасидаги футболчилар эмас"

Баҳо:
+ | -

Карл-Хайнс Румменигге Садио Мане ва Маттейс де Лигтни юқори савиядаги футболчилар деб ҳисобламайди.

Шу йилнинг ёзида Мане ва де Лигт "Бавария"га кўчиб ўтишди.

"Нега ҳамма ёзги трансферлар учун Хасан Салиҳамиджични мақтаяпти? Ростини айтсам, мен бу шодликка қўшила олмайман.

Садио Мане ва Маттейс де Лигтга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, мен учун улар жаҳон даражасидаги футболчилар эмас. Албатта, Мане Бундеслигада яхши ўйнайди ва ўз голларини уради, лекин у 30 ёшда ва бу мутлақ топ даража деб ўйламайман. Агар шундай бўлмаганида, Юрген Клопп уни "Ливерпул"да сақлаб қолиш учун кўпроқ курашган бўларди.

Мен де Лигтга янада шубҳа билан қарайман. Албатта, у эндигина 22 ёшда. Аммо "Ювентус"даги уч мавсумда вақтни беҳуда ўтказди. У "Аякс"даги фаолиятини ажойиб тарзда бошлаганидан кейин ривожланишни давом эттира олмади. Ўйлайманки, уни "Бавария" ҳимояси етакчиси деб эълон қилиш жуда жасоратли", - деди Мюнхен клубининг собиқ бош директори Sportbuzzer.de сайтига.

Киритилди: 15:50, 02.08.2022.
Ўқилди: 3622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.