Ярим ҳимоячи Ренату Саншеш "Лилл"дан "ПСЖ"га ўтди ва ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Париж клуби 24 ёшли португалиялик билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаганини эълон қилди.
«ПСЖ»га ўтганимдан жуда хурсандман», - дея Саншешнинг сўзларини келтиради Париж клуби расмий сайти.
— Сўнгги кунлар мен ва оилам учун жуда муҳим бўлди. Ишончим комилки, мен тўғри танлов қилдим. Мен ПСЖни танладим, чунки бу мен учун энг яхши клуб деб ҳисоблайман. Францияда қолиш мен учун муҳим эди, чунки мен бу чемпионат билан аллақачон танишман”.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Лилль" сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.