Англияда Премьер-лигасининг навбатдаги мавсуми бошланди. Биринчи турда "Кристал Пэлас" ўз майдонида Лондоннинг "Арсенал" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Меҳмонлар ҳимоячиси Уильям Салиба учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унинг майдондаги ҳаракатларини "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл изоҳлади.
"Мен Салибанинг ўйинидан қойил қолдим. Бу ўйин 21 ёшли футболчи учун жуда яхши. Иккинчи бўлим "Арсенал" учун осон кечмади, бироқ Артета шогирдлари ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди ва бу улар учун яхши", - деди собиқ футболчи BBC Sport билан суҳбатда.
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилади, бу ўйин 13 август куни бўлиб ўтади.