"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Айни дамда 37 ёшли португалиялик футболчининг клубдаги келажаги номаълумлигича қолмоқда.
"Роналдудан бироз хафаман. Ҳақиқатда содир бўлаётган ҳамма нарсани ва бу ҳақда ўзи нима ўйлаётганини билишни истардим", - деди Невилл Sky Sports билан суҳбатда.
Шунингдек, ҳамма Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини исташини таъкидлади.
Ўтган мавсумда Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.