Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Юрий Саркисян: «Тушунинглар, футболчи клубга тегишли, терма жамоага эмас!»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" — "Нефтчи" (2:0) учрашуви якунига етгач, фарғоналиклар бош мураббийи қуйидагиларни таъкидлади.

Юрий Саркисян ("Нефтчи" бош мураббийи): "Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Нима ўйинни кўрмадингми? Менинг фикрим? Менинг фикрим ҳеч кимга қизиқмас! Учрашувдан олдин таркибимизда йўқотишлар бор эди. Мирзаев, Смоляченко ва Соибовларни термага олишган бўлса, Алижонов ва Пўлатовлар ҳам бугун бизга ёрдам бера олишмас эди. Деярли асосий таркибнинг ярми йўқ эди. Биз "Барселона" эмасмизку! Охирги икки қийин учрашувдан сўнг шогирдларим бугун анча қийинчиликка дуч келишди".

— Шогирдларингиз ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Унчалик эмас. Ахир захирадагилар Смоляченко, Мирзаев, Алижонов, Пўлатовлар каби ўйнолмайди-ку!? Таркибимиз мукаммал кўринишга эга бўлмаганидан сўнг ғалаба қозонишимиз қийин. Тушунмайман, ҳеч бўлмаса олдиндан огоҳлантириб қўйиб кейин футболчиларни термага олишмайдими? Бундай пайтда бирорта турнир бўлса ҳам майли. Таркибдан 3 та ярим ҳимоячимизни олишганидан сўнг марказ анча кучсизланди. Буни бугун мана кўрдик. Ҳар бир чизиғимиздан биттадан футболчи олишганида ҳам қарши бўлмасдим. Тушунинглар, футболчи клубга тегишли, терма жамоага эмас! Термада ўйнаса биз хурсанд бўламиз, аммо жамоа футболчисиз қолганда бундай қилиш ярамайди.

— Ўтган йилги билан ҳозирги "Навбаҳор" ўртасида қандай ўзгаришни сездингиз?
— Ўтган мавсум "Навбаҳор" иштирокидаги икки учрашувни кўргандим. Жорий йилда эса бугун жамоанинг ўйинини кўрдим. Бу ҳолатда бирор фикр айта олмайман. Мезбонлар 90 дақиқа давомида курашишди. Уларга ғалаба кўпроқ керак экан, зафар қучишди.

— Биламиз, жамоангизда тартиб-интизомни юқори ўринга қўясиз. Учрашув охиридаги шогирдингиз ҳаракати ҳақида қандай фикрдасиз?
— Рақиб жамоа мураббийи майдонга чиқиб келиб футболчимни сўкса нима қилиши керак? Ўзини ҳурмат қилган раҳбар шундай қилиши мумкинми? Мураббий фуболчимни сўккач, ўйинчи унга жавоб қайтарди. Ён ҳакам бизнинг футболчини "Навбаҳор" мураббийи сўкканини бош ҳакамга айтмади. Кейин эса Иқбол Акрамовга қизил кўрсатилди.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 16:32, 17.06.2012.
Ўқилди: 5595 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.