Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Ballon d'Or» ҳақида сиз билмаган маълумотлар

Баҳо:
+ | -

1956 йилдан бери деярли ҳар йили ўтказиб келинадиган индивидуал соврин бўлмиш «Олтин тўп» - тақдирлаш маросими, ўзининг ибтидосидан бери жаҳоннинг энг обрўли воқеликларидан бирига айланди. У «France Football» журнали муҳаррири Габриэль Анонинг ўз ҳамкасбларига киритган Европадаги энг яхши футболчига овоз бериш таклифи билан дунёга келди. Кейинчалик, йиллар ўтиши билан ушбу соврин учун бутун дунё футболчилари курашадиган бўлди. Қолаверса, бир нечта ребрендинг ишлари ўтказилди. Шунга қарамай, соврин топширишнинг асосий қоидалари ўзгармай келмоқда. Ҳозирга қадар 25 та футболчи ушбу совринни қўлга киритишга эришган. Қуйида «Олтин тўп» ҳақида айрим маълумотлар келтириб ўтилади.

Соврин ким томонидан энг кўп ютилган?

Лионэль Месси ушбу индивидуал совринни рекорд даражада, етти бор ютишга муваффақ бўлган. Ундан кейинги ўринда Роналду туради (5 та). Қолган қуйи поғоналарни Мишель Платини, Йохан Кройф, Марко ван Бастен ( 3 тадан), Франц Беккенбауэр, Роналдо, Альфредо Ди Стефано, Кевин Киган ҳамда Карл-Хайнц Румменигге (2 тадан) банд этган.

Совриннинг энг ёш эгаси ким эди?

«Олтин тўп»ни энг ёш футболчи сифатида қабул қилиб олган вакил бу бразилиялик Роналдо бўлади. У илк бор 1997 йилда, 21 ёшида ушбу совринни боши узра баланд кўтарган. Роналдо ўз вақтида энг қиммат футболчига айланганди. У учун «Интер» «Барселона»га 20 миллион фунт тўлаб берган.

Совринни давлатлар кесимида ютиб олиш

Бу борада тўртта давлат вакиллари бир хил, 7 марталик кўрсаткичга эга: Германия, Нидерландия, Аргентина ҳамда Португалия. Қолган ўринларда Франция (6 та), Италия, Бразилия ҳамда Англия (5 мартадан) туради.

Совринни клублар кесимида ютиш

Клублар миқёсида ҳеч бир жамоа «Барселона»дан кўп «Олтин тўп» эгасини ўз бағрида сақламаган. Ҳозирга қадар Каталония юлдузларининг 6 таси 12 бор «Олтин тўп»га эга чиққан. Бу эса «Реал Мадрид»дан биттага кўп деганидир (11 та). Италияда «Ювентус» ҳамда «Милан»нинг ўтмишдаги футболчилари орасида 6 таси жами 8 марта бу совринни олишга эришган. Германия гегемони бўлган «Бавария» ушбу рўйхатда 3 та футболчининг жами 5 та соврини билан кейинги ўринни банд этган. Шунингдек, «МЮ»нинг 4 та футболчиси 4 марта «Олтин тўп»ни олган эди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 15:00, 12.08.2022.
Ўқилди: 2804 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.