Кириш Регистрация
05/10 00:00 Ливерпуль 2-0 Рейнжерс
05/10 00:00 Аякс 1-6 Наполи
05/10 00:00 Интер 1-0 Барселона
05/10 00:00 Порту 2-0 Байер
05/10 00:00 Брюгге 2-0 Атлетико
05/10 00:00 Айнтрахт Ф 0-0 Тоттенхэм
05/10 16:30 Хоразм 2-1 Турон
05/10 21:45 Зальцбург 1-0 Динамо Загреб
05/10 21:45 РБ Лейпциг 3-1 Селтик
06/10 00:00 Челси 3-0 Милан
06/10 00:00 Ювентус 3-1 Маккаби Хайфа
06/10 00:00 Бенфика 1-1 ПСЖ
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-1 Шахтёр
06/10 00:00 Манчестер Сити 5-0 Копенгаген
06/10 00:00 Севилья 1-4 Боруссия Д
06/10 16:00 Янгиер 1-1 Ғиждувон
06/10 16:00 Орол 0-3 Шўртан
06/10 19:00 Ўзбекистон 1-2 Япония
06/10 22:00 Таиланд - Эрон
07/10 19:30 Урал - Химки
08/10 00:00 Осасуна - Валенсия

«МЮ» футболчилари Роналдудан «тўйган»!

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда яна дунёнинг энг машҳур футбол юлдузларидан бири бўлган Роналду атрофида ҳар-хил гап-сўзлар урчимоқда. Бунга энг аввало, Роналдунинг ўртоқлик учрашувларидан бирида захирага олингани, кейинчалик эса АПЛнинг илк ўйинида захирада қолдирилгани сабаб бўлганди. Тўғри, клубда ким ўйнашини мураббий ҳал қилади. Эрик тен Хагнинг қарорини бу борада тўғри тушуниш ва ҳурмат қилиш лозим. Бироқ, Роналду бугун шундай фигурага айланганки, унинг номи ҳар қандай мураббий шахсиятидан устун туради. Айнан мана шу омил сабаб (балки) Роналду ўзи ўйнаётган клубда катта таъсирга эга. Аммо бу нарса айни пайтда унинг жамоадошларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Сўнгги хабарларда Роналдунинг «МЮ»даги жамоадошлари, ҳужумчининг ғалати ва ғайритабиий қилиқларидан «тўйиб кетган»и айтилади. Унда клубдаги футболчиларнинг салмоқли қисми португалиялик афсонани жамоадан кетишини истаётгани келтирилган. Афтидан ички муҳитда, жумладан, футболчиларда Роналдуга нисбатан ғазаб ортиб бормоқда. Бу ҳақида клуб ичидаги «the Sun»нинг манбаси шундай дейди: «Айни пайтда айрим футболчилар Роналдуга тескари бўлиб қолган. Улар 37 ёшли ҳужумчидан жаҳли чиққан. Ҳа, МЮнинг ички тизимида Роналдуни қўлловчилар кўпчиликни ташкил этади. Аммо айнан футболчилар ичида кўпчилик Криштианудан тўйиб кетган. Улар бунга ортиқ чидаб бўлмайди деб ҳисоблайди».
Аслини олганда, Роналдунинг ўзи ҳам жамоадан кетишни исташини яшираётгани йўқ. У атиги 12 ойдан кейин ўзига янги клуб излашни бошлади. Аммо манкунианликлар раҳбарияти уни сотишни инкор қилмоқда.

Манбада айтилишча, футболчи ва клуб ўртасида аввалбошда келишув бўлган. Унга кўра, агарда «МЮ» Роналдунинг икки йиллик шартномаси даврида ЕЧЛга йўл ола билмаса, у ҳолда футболчини кетишига тўғаноқ бўлмайди. Роналдунинг агенти Хорхe Мендеш «Манчестер Юнайтед»нинг ижрочи директори Ричард Арнольддан ҳужумчини сотишини илтимос қилмоқда. Чунки айнан Арнольд Роналдуга бошқа клубга ўтиш учун имкон тақдим этади. Айни дамда Португалия терма жамоаси аъзоси учун, номи маълум қилинмаган, аммо ЕЧЛда қатнашувчи даъвогар клуб мавжуд. Шунга қарамай, «МЮ» эгаси бўлмиш Глейзерлар оиласи вакиллари Роналдуни «сотув учун эмас»лигини таъкидлаб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида Роналду ва унинг томонидагиларни ғазабланишига олиб келади. Балки шу учун у клубнинг мавсумолди ўйинларида «шахсий ёки оилавий муаммолар» сабаб қатнашмагандир?

Кейинчалик, Роналду «Райо Вальекано»га қарши бир тайм ўйнаб, иккинчисида захирага олинган. Бунга жавоб ўлароқ, CriRo стадионни ўйин финишидан аввал тарк этган. Эрик тен Хаг эса буни «қабул қилиб бўлмас ҳолат» дея таърифлаган эди. Роналду кейинги баҳсга 53 дақиқадан кейин қўшилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Буларни баридан хабарингиз бор. Эслатганимизни сабаби эса оддий: «МЮ» ва Роналду ўртасида қандайдир, биз билмаган ёки илғамаган зиддият бор. Буни юқоридаги воқеалар занжири ифода этмоқда. Қолаверса, бошқа футболчиларнинг ундан ғазаблана бошлагани, вазиятни янада ойдинлаштиради. Яқин орада катта ўзгаришга гувоҳ бўлсак керак. Яна ким билади дейсиз...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:00, 12.08.2022.
Ўқилди: 5829 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.