Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида “Металлург” футбол клуби қошидаги ““El Golazo” футбол академиясида бўлди

Баҳо:
+ | -

Ушбу мактаб Испаниянинг таниқли “Реал Мадрид” клуби жамғармаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, ўтган йили октябрь ойида фаолият бошлаган. Табиий ва сунъий чимли стадионлар, фитнес зали, ўқув бинолари ва ётоқхонада замонавий шароитлар яратилган. Ўқув-машғулотлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Мураббийларнинг уч нафари испаниялик.

Бугунги кунда академияда 200 нафардан ортиқ ўқувчи сабоқ олмоқда. Бу ерда ўқиш истагидаги ёшлар кўп. Шу боис 11 ёшдан 17 ёшгача болалар танлов асосида қабул қилинади. Яқинда 48 нафар иқтидорли тарбияланувчи Испанияда маҳорат ошириб келди.

Давлатимиз раҳбари академияда яратилган шароитларни кўздан кечирди, болалар билан суҳбатлашди.

— Шундай замонавий шароитларда ўқиётганингиз, ёниб турган кўзларингизни кўриб, хурсанд бўлдим, — деди Президент. — Келгусида сизлардан машҳур футболчилар, чемпионлар етишиб чиқишига ишонаман. Энг муҳими, соғлом бўʻлиб улғаясиз, фарзандларингизни ҳам спортга ошно қилиб тарбиялайсиз. Мақсадимиз — ёшлар ўртасида ана шундай муҳитни шакллантириш.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга бу футбол мактаби тажрибасини оммалаштириш бўйича кўрсатма берди.

 

Манба: Президент матбуот хизмати
Киритилди: 19:03, 12.08.2022.
Ўқилди: 2531 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.