Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Шацких: "Биринчи бўлимдаги вазиятларнинг ўзидан самарали фойдаланганимизда баҳс тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Максим Шацких Суперлига 15-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши (2:0) ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин қизиқарли ва кескин кечди. Биринчи бўлимдаги вазиятларнинг ўзидан самарали фойдаланганимизда баҳс тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Нефтчи" бизга муаммо яратишга уринди, лекин қизил карточкадан сўнг биз тўлиқ устунликка эга бўлдик. Иккинчи гол ўйинни деярли якунлади. Кейин тўпни хотиржам назорат қилиб, баҳсни ниҳоясига етказдик.

Жамоага янги қўшилган футболчилардан кўнглим тўлмоқда. Тактик услубга ҳар бир ўйинчи кўникиб олгач, янада яхшироқ футбол кўрсатамиз.

Ҳар бир рақиб жиддий қийинчилик туғдириши мумкин. "Нефтчи" охирги ўринларда бормоқда, лекин жиддий муаммо яратадиган жамоа. Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим. Шунда ўйинлар тезроқ, кескинроқ бўлади. Ушбу майдон ҳолати ёмон эмас, аммо уч жамоанинг ўйин ўтказаётгани сабабли юкламага чидай олмаслиги мумкин. Кейинги йил Фарғонада ўйнашдан хурсанд бўламиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади", - деди Шацких.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 21:25, 12.08.2022.
Ўқилди: 2303 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.