Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Анвар Бердиев: "Биринчи бўлимда жамоамни танимадим"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Турон” (1:0) жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.

— Ўйинга келсак, “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман.  Биз кутган нарса яна содир бўлди. Машғулотларда стандарт вазиятларга кўп эътибор бергандик. Барибир стандартдан гол ўтказиб юбордик. Бу ўйинни кўриб, таҳлил қиламиз. Кейинги ўйинимиз Кубок баҳсида яна “Андижон”га қарши. Про лигада ҳали ҳеч нарса аниқ бўлгани йўқ. Ҳаёт давом этади. Ушбу учрашувни чуқур таҳлил қилиб, кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз.

— “Турон” олдинги учрашувларда яхши натижалар қайд этаётганди. Лекин бугун “Андижон” билан ўйинда жамоа ўзига ўхшамади. Нима етишмади? Ёки жамоангизни бори шуми?
—  Футболда ҳар доим ҳам сиз ўйлаган нарса бўлмайди. Балки футболчиларимиз ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрганидан ўйинимиз чиқмагандир. Ўзим ҳам биринчи бўлимда жамоамни танимадим. Голдан кейин иккинчи бўлимда жамоамиз бироз ўз ўйинини намойиш этишни бошлади. Охирги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун вазиятлар бўлди. Ҳумоюн Муртазоев ва Азиз Ибрагимов вазиятдан фойдаланганида балки дуранг бўлиши ҳам мумкин эди. Йигитлар билан гаплашамиз. Яна қайтараман: бу ўйинни кўриб, таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

— Асосий ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоев “йўқолиб” қолди. Бунга сабаб нима?
— Бундай деб ўйламаган бўлардим. “Андижон”нинг ҳимоя чизиғи анча шаклланган, яхши футболчилардан иборат. Муртазоевга ҳам қийин бўлди. Шунга қарамасдан ўзига имконият яратди. Ёдингизда бўлса, биринчи даврадаги ўйинда ҳам Муртазоевда ажойиб имконият бўлганди, аммо гол уролмаганди. Бугун ҳам имконият яратди, аммо фойдалана олмади. Ҳужумчи қачон кўринади? Қачонки, гол урса. Гол урмаса, майдонда кўринмайди.

— Биринчи даврада “Андижон” стандарт вазиятдан фойдаланиб ғалаба қозонганди. Бугун ҳам шундай бўлди. Айнан шу нарса устида “Турон”да иш олиб борилмадими?
— Мен бундай деб айтмаган бўлардим. Бундай вазиятларга кўп эътибор бериб, машғулотларда ҳам ишладик. Хоҳлаймизми-йўқми, футболчиларни ўша дақиқалардаги ҳаракати кўп нарсани ҳал қилади. Гол ўтказилган вазиятда футболчимиз Маматказин билан охиригача кураш олиб бормади. У тўпни ташлаб берди, “Андижон” жамоаси гол уриб кетди. Ҳамма нарсани майдонда футболчилар ҳал қилишади. Битта вазият голга айлантирилди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:23, 13.08.2022.
Ўқилди: 2072 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.