"Рома" ҳужумчи Андреа Белотти билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Аммо жамоа Шомуродовни бошқа жамоага сотмагунча, у билан шартнома имзолай олмайди.
Шунинг учун сешанба куни «Рома» ва «Болонья» вакиллари ўртасида Элдор Шомуродовнинг трансфери юзасидан ҳал қилувчи учрашув ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, болоньяликлар ўзбекистонлик форвардни бир йилга ижарага олиб, у қайд этадиган натижаларидан келиб чиқиб, Элдорнинг трансферини 10 миллион еврога сотиб олишни таклиф қилмоқда.
"Рома" эса мажбурий трансфер нархи 13-14 миллион евро бўлишини талаб қилмоқда.