"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Италия чемпионати доирасида "Лечче" жамоасига (2:1) қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз чин юракдан ғалаба қозонишни хоҳладик, жамоа бунга охиригача ишонди ва бу бугунги энг ижобий дақиқа бўлди. Йигитлар зўр, лекин биз нима учун фақат 95-дақиқада уч очкони қўлга киритганимизни таҳлил қилишимиз керак. Ўйин давомида кучайиш учун менда бир нечта вариант бор эди ва захирадан майдонга тушганлар жуда яхши ўйнашди. Якунда тўртта ҳужумчи билан баҳсни якунладик. Йигитлар зўр, улар ҳар доим ғалабага ишонишади, аммо "Интер"дек жамоа натижани эртароқ ҳал қилиши аниқ" - деди Индзаги.