Кириш Регистрация

"Пахтакор" - "Навбаҳор". Превью

Баҳо:
+ | -

21 июнь, пайшанба куни "шерлар" "Навбаҳор" билан 11-тур учрашувида майдонга тушишади.

Александр Клименко бошчилик қилаётган наманганлик футболчилар жорий мавсумда олий лига ўйинлари доирасида "Бунёдкор" ва "Нефтчи"ни мағлубиятга учратиб, "Насаф"дан сафарда очко тортиб олишни уддалашди. Демак, мураббийлар кучли рақибларга қарши беллашувларга жамоани яхши тайёрлай олишяпти. Шу сабабли "Навбаҳор" билан учрашувдаги эътиборсизлик қимматга тушиши мумкин. Ушбу мавсумда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал биринчи ўйинида Наманганда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўшанда тўпларни Шерзод Каримов ва Темурхўжа Абдухолиқов киритганди.

 Жамоамиз таркибида 22 ёшгача бўлган терма жамоа билан Непал сафарида юрган Даврон Ҳошимов ва Абдухолиқов майдонга туша олмайди. Шунингдек, ўтган турда қизил карточка олган Иракли Климиашвили ҳам мазкур баҳсдан четда қолади. Меҳмонлар сафида эса дисквалификацияга учраган Артурас Фоменко майдонга тушмайди.

Ҳозиргача олий лига беллашувларининг барча мавсумларида иштирок этиб келаётган ҳар икки жамоа 40 бор тўқнаш келган. Ўша ўйинларнинг 24тасида "Пахтакор", 11тасида эса "Навбаҳор" зафар қучган. Қолган беш баҳс томонларнинг муроса кўчасини танлашлари билан ниҳоясига етган. "Шерлар" 70 бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлсалар, "лочинлар" 38 бор тўп киритганлар. Тошкентдаги учрашувларда жамоамиз 17 бор устун келган. 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. "Навбаҳор" охирги бор 1997 йил пойтахтда очко олган. Ўшанда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Умумий учрашувларнинг 7тасида "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонган.

Ёшлар таркиблари ўртасидаги беллашув 20 июнь, чоршанба куни Қибрайдаги базада соат 18:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви эса 21 июнь, пайшанба куни "Жар" стадионида соат 19:00да бошланади.

 «Пахтакор» - «Навбаҳор»

Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Бобур Қодиров (Бухоро), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Олим Тўйчибоев (Фарғона).

Назоратчи: Вячеслав Валицкий (Тошкент).

Манба: paxtakor.uz
Киритилди: 19:05, 19.06.2012.
Ўқилди: 5723 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик