Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

"Арсенал"ни ўзгартирган беш омил

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби мавсумолди баҳсларининг барчасида ғалаба қозонган эди. Жамоа АПЛнинг икки турини ҳам ғалаба билан якунлаб, 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамлардан бири бўлиб турибди. Қуйида Микель Артета жамоасини ўзгартирган беш омил ҳақида гап боради.

1. Топ-ҳужумчи омили

Шу чоққа қадар ҳужумчи борасида "Арсенал" қийинчиликларга дуч келди. Аммо Габриэль Жезуснинг олиб келиниши, ҳаммасини ўзгартирди. Ҳархолда, бизга шундай таассурот берилмоқда. Жезус ўз савиясини намойиш этиб, "Лестер"га қарши баҳснинг қаҳрамонига айланди. Унинг ҳаракатлари бир пайтлар Алексис Санчеснинг ўйинларини эслатади. 25 ёшли футболчи шундай давом этса, АПЛнинг тўпурарлигига даъвогарлик қилиши мумкин. Айтиш мумкинки, Жезус "Арсенал"нинг ҳужумига ишонч олиб кирди.

2. Гранит Жака ҳужумга яқин ўйнай олади

Жака Микель Артета қўл-остида кучли ўсиш намойиш қилди. Кўплар унинг даражасига шубҳа билан қарарди. Аммо яқин икки ҳафтада у мухлисларга нималарга қодир эканини кўрсатиб қўя олди. Швейцария терма жамоаси сардори бу мавсумдан ҳужумкорлик ҳислатларини намойиш этиб, тез-тез олдиндаги футболчиларга ижобий таъсир ўтказмоқда. Артета унга майдоннинг иккинчи ярмида катта эркинлик берди. Бу эса Жакани қанот ва ҳужумдаги фаоллигини ошишига сабаб бўлди. Буни "Лестер"га қарши баҳсда ҳам гувоҳ бўлдик. У 1 ассист қилиб, 1 та гол уришга эришди.

3. Вильям Салиба ҳимоя чизиғининг келажаги

"Кристал Пэлас"га қарши ўйинда кўзга кўринмай туриб, майдонда катта иш бажарган футболчилардан бири Салиба эди. У "Лестер" билан ўйинда автоголга сабабчи бўлди. Аммо француз футболчисининг кўп томонлама АПЛ даражасига мослигини гувоҳи бўлдик. Ритм, куч ва вазиятларни кўра олиш, Салибага катта устунлик берди. Кейинчалик муҳим вазиятларда айнан Салибанинг фойдаси катта эди.

4. Зинченко "Арсенал"га сифат бахш этди

"Манчестер Сити"дан Лондонга олиб келинган футболчининг "Арсенал" сафидаги роли кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунда Зинченконинг қанотда ёки ярим ҳимояда ҳаракат қилиши энг катта савол остида эди. Кейинчалик маълум бўлдики, украиналик майдон бўйлаб ҳар икки вазифани бир хил уддалай олади. Буни "Лестер" ва "Пэлас"га қарши баҳслар кўрсатиб берди. Ҳа, Зинченконинг ҳимоявий қобилияти борасида саволлар очиқ қолмоқда. Шунга қарамай, унинг келгани, "Арсенал" ўйинига даража қўшди.

5. Жамоа мухлисларидаги ўзгариш

Иккинчи тур "Арсенал" уйида кеган эди. Бунда энг катта ўзгаришлардан бирига гувоҳ бўлдик. У ҳам бўлса – стадиондаги атмосфера. Жамоа мухлислари энди мутлақо ўзгача услубда қўллаб-қувватламоқда. Улар бутунлай шу клуб футболчилари билан. Бунга яқинда эълон қилинган "All or Nothing" филми ҳам таъсир кўрсатган, албатта. Бирдамликнинг ёрқин ифодаси, айниқса, Вильям Салибанинг автоголидан кейин дарҳол сезилди. Футболда исталган клуб яхши ёки ёмон пайтида мухлисларидан далда кутади. Бу эса ўта муҳим факторлардан биридир. "Арсенал"да, бу борада яхши томонга ўзгариш бор.

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 13:43, 17.08.2022.
Ўқилди: 3125 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7446]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3208]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2962]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2648]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2071]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1946]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1844]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1766]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1575]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1550]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.