"Рома"нинг собиқ сардори ва Италия терма жамоаси фаҳрийси Франческо Тотти илгари бир клубда бирга ўйнаган "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Салоҳ буюк футболчи бўлишидан олдин камтар йигит эди. У биз билан ажойиб чемпионат ўтказди, агар у "Ливерпуль"дек жамоага ўтса, янада кучайишини билардим. У дунёнинг энг яхши ўнта футболчисидан бири, мен унинг учун камида 200 миллион тўлаган бўлардим", - дея Тоттининг сўзларидан иқтибос келтиради Correira Della Sport.
30 ёшли мисрлик 2017 йилдан буён “Ливерпуль” сафида тўп тепади. Унинг шартномаси 2025 йилда якунига етади.
Салоҳ жорий мавсумда 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.