“Севилья” бош мураббийи Хулен Лопетеги Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Вальядолид” жамоасига қарши ўйиндаги дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
Испаниялик мутахассис якуний натижадан ҳафсаласи пир бўлганини айтиб, унинг шогирдлари ўз имкониятларини муваффақиятли амалга ошириш учун хотиржамлик етишмаётганини таъкидлади.
"Биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик, аммо футболда ҳамма нарса голларга боғлиқ, биз муносиб бўлган нарсага эришдик", - деди Лопетеги Marca билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, икки турдан сўнг Лопетеги шогирдлари бир очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.
“Севилья” навбатдаги ўйинини 27 август куни “Альмерия” жамоасига қарши ўтказади.