Кириш Регистрация

«Бам Хатун» бош мураббийи: «Сўғдиёна-W» қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик»

Баҳо:
+ | -

Биласиз, бугун аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати Ғарб минтақаси ўйинлари старт олади. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Сўғдиёна-W” Эроннинг “Бам Хатун”га қарши илк учрашувини ўтказади. Бугун Қаршидаги “Марказий” стадион анжуманлар залида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

8 карра Эрон чемпиони “Бам Хатун” клуби бош мураббийи Марзиеҳ Жафарибаравати қуйидагича фикр билдирди:

- Ушбу мусобақага жуда яхши ҳозирлик олиб бордик. Бу каби турнирлар аёллар футболи ривожига жиддий туртки беради. Аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этаётганимиздан чиндан бахтиёрман, - деди Жафарибаравати.

Шунингдек, “Бам Хатун” жамоаси аъзоси Атефе Рамизанизаде қуйидагича фикрлар билдирди:

- Биз мусобақа олдидан яхши йиғин ташкил қилдик. “БИИК Чимкент” ва “Тўмарис Турон” каби қозоқ жамоалари билан баҳс юритдик. Энди олдиндаги иккита ўйинда ижобий натижа қайд этмоқчимиз, - деди Рамизанизаде.

Таъкидлаб ўтамиз, “Бам Хатун” – “Сўғдиёна-W” учрашуви бугун Қаршидаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 17:00да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:35, 20.08.2022.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13927]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3572]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3563]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3125]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2699]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2639]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2356]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2294]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1652]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик