"Ньюкасл"нинг афсонавий дарвозабонларидан бири Шей Гивен жамоанинг янги посбони бўлган Ник Поуп ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мен буни тахмин қилгандим. У мавсум давомида жамоа учун муҳим фигурага айланади. Эдди Хаунинг ёздаги энг яхши ишларидан бири балки шу бўлар. Поуп топ-жамоага қарши топ-ўйин намойиш этди. Холанднинг зарбасини қайтаргани буни исботлайди".
"Ньюкасл" кеча ўз уйида "Манчестер Сити" билан 3-3 ҳисобида дуранг қайд этган эди.