Ёшлар лигасининг 11-тур учрашувларига якун ясалди. "Қалдирғочлар"нинг ёшлар жамоаси Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлишди.
Мезбонлар жамоа сардори Иззатбек Ғаниевнинг фаоллиги эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бироқ орадан кўп ўтмай Сардор Собирхўжаев ҳисобни тенглаштирди. 32-дақиқада Забихилло Ўринбоев боши билан "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилиб, "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди - 1:2. Лекин 58-дақиқада мезбонлар пенальтидан самарали фойдаланишиб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтиришди. Орадан кўп ўтмай эса Буватаев фарғоналикларнинг ғалаба тўпига муаллифлик қилдди.
"Нефтчи" – «Бунёдкор» 3:2 (1:2)
Голар: И.Ғаниев (3, 58, пенальти), Х.Буватаев (62) – С. Собирхўжаев (19), З.Ўринбоев (32)
Огоҳлантиришлар: Ш.Холматов (40), Ж.Гусейнов (71), Ф.Худойқулов (89) – С.Қаххаров (29), Ж.Икромов (57)
Ҳакамлар: Ш.Ҳакимов (Андижон), А.Ўринов, Д.Ҳакимов, Ш.Матисаев
Назоратчи: Г.Имамов (Тошкент)
20 июнь. Фарғона. Қиргули стадиони. 1003 томошабин.