Кевин Трапп "Манчестер Юнайтед"га ўтиш ҳақида ўйламоқда.
Аввалроқ, "Айнтрахт" ва Германия терма жамоаси дарвозабони трансфернинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилаётгани хабар қилинганди.
Бироқ, 32 ёшли футболчи унга 4 йиллик шартнома таклиф қилаётган "МЮ" таклифини кўриб чиқмоқда.
Унинг ўзи "Юнайтед"нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга шундай изоҳ берди: "Бу катта клуб, лекин мен ҳали бу масалани чуқур ўрганмаганман".
Трапп ўтган мавсумда Бундеслигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 46 та гол ўтказиб юборган.













