20 август куни “Арсенал” АПЛ 3-тури доирасидаги сафарда “Борнмут”ни мағлуб этди (3:0).
Лондон клубининг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченко ўйинни тўлиқ ўтказди ва унинг натижаларига кўра Премьер-лига рекордчисига айланди.
Зинченко Премьер-лигада 79 та ўйин ўтказган, унинг жамоаси 65 тасида ғалаба қозонган - 82,3% ҳолатда. Бу камида 50 та ўйин ўтказган футболчи учун Премьер-лига тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ўринда “Челси”нинг собиқ футболчиси Арьен Роббен (82,1 фоиз), учинчи ўринда “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эмерик Лапорт (81,5 фоиз).
Зинченко шу ёзда "Арсенал"га ўтган эди, бунгача украиналик футболчи "Манчестер Сити"да ўйнаган.