Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Диёр Имомхўжаев аёллар чемпионати борасида ЎФАга эътироз билдирди

Баҳо:
+ | -

Сентябрь ойидаги Осиё ўйинлари бекор қилинганига анча бўлди. 30 май куни Ўзбекистон аёллар термасининг япониялик бош мураббийи билан кўришиб, унинг режалари ҳақида гаплашдик. Осиё ўйинлари унга керак эди. Бекор бўлгани учун сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Жанубий Кореяга бормоқчи экани, ундан кейин Японияда йиғин ўтказмоқчи эканлигини айтди. Биз ундан чемпионатни ҳам ҳурмат қилишни илтимос қилдик. Чунки 20-23 нафар қиз терма ихтиёрида 1 ойга яқин бўлади, чемпионатдаги 200 га яқин қолган қизлар эса бу вақтда ўйин амалиётисиз қолади. Мутахассис буни тушунди.

Унинг шу режаси тасдиқлангунига қадар, аёллар чемпионатининг II давра тақвимини шакллантиришнинг иложи бўлмади (июлгача ҳал бўлишидан умидвор эдик). Кутишда давом этсак, клубларни қийнаймиз, аёллар чемпионати ортга кетаверади. Август планини тузиб чиқдик. Япония сафаридан дарак бўлавермагач, расмий ФИФА кунларидан келиб чиқиб, тақвимни шакллантирдик. Ва бугун маълум бўлмоқдаки, аёллар термаси 30 август куни йиғилади, Японияга боради ва 14 сентябрь куни қайтиб келади. Мен бунда мураббийни тушунаман. Унга йиғин керак.

Бироқ гап шундаки, биз 12 сентябрга тур қўйганмиз (энди у бекор бўлиш арафасида). Режамиз бўйича аёллар чемпионати 30 ноябрь куни якунига етиши керак. Агар биз йиғин ҳақида аввалроқ билганимизда, август сўнгига қадар ўша 12 сентябрга режа қилинган турни ўтказиб олардик. Севинч ҳам бу ҳақда мурожаат билан чиқди. Қолганларда ҳам бўш вақт ва имконият бор эди. Энди бизда иккита хавотирли муаммо бор. Биринчидан, аёл футболчилар камида 28 кун ўйин амалиётисиз қолиб кетади. Сабаби 2 та: ФИФА кунларидан ташқарига бемалол чиқиб кетяпмиз ва чиққанда ҳам ҳаммасини 5 кун қолганда ҳал қиляпмиз. Иккинчидан, биз ноябрь сўнгига қадар чемпионатни якунлашимиз керак. Чунки аёл футболчилар билан шартномалар шу кунгача тузилган. Ундан четга чиқиладиган ҳолатлар клублар учун ортиқча муаммо яратиб беришдан бошқасига ярамайди.

Май ойида қизларимиз Мўғулистонга кетишига тўғри келганида ҳам тур учрашувларига 10 кун қолганида ўйинларни кўчиришга тўғри келганди.

ЎзПФЛ аёллар чемпионати ва биринчилиги учун тўлиқ жавобгар. Биз аёллар жамоаларидан пул олмаймиз ва қўшимчасига бунинг учун ЎФА моддий ёрдам бермайди. Ваҳоланки кўплаб давлатларда аёллар мусобақалари ассоциациялар томонидан ташкил этилади. Менимча, бу ҳақда жиддий гаплашиб олиш керак. Биз аёллар чемпионатини ҳурмат қилишга чақирамиз. Бундай ҳурмат кўрмасак, аёллар чемпионатини ассоциация ташкил қилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки режали иш қилиб ўргандик, муаммоларни тухум тақалиб келганида ечиш билан бирор нарсага эришиб қолмаймиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 17:58, 25.08.2022.
Ўқилди: 1797 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.