ЕВРО-2012 1/4 финалидан ўрин олган Германия – Греция учрашувида стадионнинг ўзида 1100 нафар журналист ишлайди. Бу ҳақда PAP нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, бу Польша ва Украинада ўтаётган Европа чемпионати учун рекорд натижадир. Олдинроқ Евро-2012да 700 тадан кўп журналист ишламаганди.