Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

ЕЧЛ ва АПЛ: инглиз клубларининг евромайдондаги тақдири қандай?

Баҳо:
+ | -

Куни кеча ЕЧЛ иштирокчисига айланган барча, 32 та клуб ўз гуруҳларидаги рақиблар номини билиб олди. Бундан АПЛ жамоалари ҳам мустасно эмас, албатта. Буюк Британияни оладиган бўлсак, жами 6 та клуб ЕЧЛда иштирок этмоқда. Улар ичида Шотландия дуэти – "Рейнжерс" ҳамда "Селтик" ҳам мавжуд. Қуйида мусобақанинг бу мавсумида инглиз клубларини нималар кутиб турганига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Юрген Клопп жамоаси британ жангида қатнашади. "Ливерпуль" дастлаб "Рейнжерс" билан, кейин эса "Наполи" ҳамда "Аякс" билан тўқнаш келадиган бўлди. Антонио Конте бошчилигидаги "Тоттенхэм" эса D гуруҳида "Айтрахт", "Спортинг" ҳамда "Марсель" билан куч синашади. Аммо Гвардиола шогирдларининг аҳволи бироз мураккаб. "Манчестер Сити" G гуруҳида "Севилья", Холанднинг собиқ жамоаси бўлмиш "BVB" ва "Копенгаген" синовидан ўтишига тўғри келади. Ваниҳоят, Томас Тухель жангчилари E гуруҳида ўз омадларини текшириб олишлари мумкин бўлади. "Челси" собиқ футболчилари, Оливье Жиру ҳамда Фикайо Томори ҳаракат қилаётган "Милан"га, "Зальцбург" ҳамда Загреб шаҳрининг "Динамо"сига қарши туриб бериши лозим.

Қолган гуруҳлардаги ҳолат ҳақида ҳам озгина фикр юритамиз. Хусусан, B гуруҳи "Атлетико", "Порту", "Байер Леверкузен" ҳамда "Брюгге"дан ташкил топди. C гуруҳида "Бавария", "Барселона", "Интер" ҳамда "Виктория Плзен" жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу гуруҳдаги қуръа натижаси шуни кўрсатдики, Роберт Левандовски собиқ жамоасига қарши камида икки бор тўқнаш келади!
F гуруҳида амалдаги чемпион "Реал", "Лейпциг", "Шахтёр" ва "Селтик"ни синовдан ўтказади. H гуруҳида ҳам анча кучли аъзолар жамланди. Унда "ПСЖ", "Ювентус", "Бенфика" ва "Маккаби" клублари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу тўқнашувларда Анхел Ди Мария собиқ жамоасига қарши чиқиши маълум бўлди.

Янги мавсум ЕЧЛ гуруҳ баҳслари Жаҳон чемпионатига қадар 9 ҳафта давомида ўйналиши лозим. Аввалари бу муддат 12 ҳафтани ташкил этар эди. Илк баҳслар 6 сентябрдан старт олади. Гуруҳнинг сўнгги ўйини эса 2 ноябрда якун топиши белгиланган. Плей-офф баҳслари бошлангунга қадар орада анча танаффус бўлади. Нимчорак финал 14 февраль ҳамда 15 март оралиғида бўлиб ўтади. Чорак финаллар эса апрель давомида бўлиб ўтган ҳолда, ярим финаллар майнинг бошида ўтказилади.
Мавсум финали эса 10 июнь куни Туркияда, Истанбул шаҳрининг "Отатурк Олимпия стадиони"да ўтиши режаланган.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:57, 26.08.2022.
Ўқилди: 2080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.