"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 4-тури доирасидаги "Кристал Пэлас" устидан қозонилган иродали ғалабадан сўнг (4:2) "шаҳарликлар" тез-тез гол ўтказиб юбора бошлагани ҳақида гапирди.
"Сити" сўнгги икки ўйинда 5 та гол ўтказиб юборди. Ўтган турда Гвардиола шогирдлари “Ньюкасл” билан дуранг ўйнади (3:3).
“Охирги икки ўйинда кўплаб голлар киритилди ва уларнинг кўпини биз ўтказиб юбордик.
"Кристал Пэлас"га қарши ўйин яхши ўтди. Улар билан биз учун ҳар доим қийин бўлган, аммо бу сафар биз ўзимизни тикладик. Олдинги мавсумларда бундай бўлмаган. Биринчи бўлимда содир бўлган воқеалар биз учун яхши сабоқ бўлди, аммо ҳозир ажойиб ўйин бўлди дейишимиз мумкин. Бироқ, биз яхшироқ бўлишимиз керак. Биз баъзи жиҳатларда етарлича яхши эмасмиз, - деди Гвардиола BBC Sports'га.