"Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бензема мавсум бошида ўзининг тўртинчи голини урди.
Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган “Эспаньол”га қарши ўйинда (3:1) франциялик футболчи 88-дақиқада илк голини киритган бўлса, қўшиб берилган 10-дақиқада жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, дубль қайд этди.
Испания чемпионатида 34 ёшли ҳужумчи кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди ва бу мавсумда барча мусобақаларда у жами тўртта ўйинда “гол+пас” тизимида (4+1) 5 очко тўплади.