"Атлетико" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилонни ижарага олганини қачон эълон қилиши маълум бўлди.
Журналист Фабрицио Романонинг тарқатган хабарига кўра, испаниялик футболчи эртага эрталаб Мадридга етиб боради, шундан сўнг у тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Регилон "Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Контенинг режаларига киритилмаган. Испаниялик футболчи учун "Атлетико"да жой бор эди, чунки "матрасчилар" Ренан Лодини "Ноттингем Форест" клубига сотиб олиш опцияси билан ижарага берганди.
Регилон - "Реал" тарбияланувчиси. "Атлетико" "Тоттенхэм"дан футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.