Уэсли Фофана "Челси"га ўтади. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, лондонликлар "Лестер" ҳимоячиси учун 75 миллион фунт (бонуслар билан бирга) тўлайди.
Еврода бу сумма 88,4 миллионни ташкил қилади ва бу ҳимоячилар трансферлари орасида рекорддир.
•Муҳим жиҳатни унутмаслик керак: ҳамма трансферлар ҳам еврода амалга оширилмаган. Фунт стерлингда, кучли тўртлик бошқача кўриниши мумкин: Ван Дейкка 75 миллион фунт, Магуайрга эса 80 миллион фунт тўланган! Трансфер вақтида ҳамма нарса фунтдан евро курсига қараб ҳал қилинди. 2022 йил августида бу нисбат аввалгиларга қарагандаюқорироқ.
• “Лестер” – трансфер қироллари: аввалига “Манчестер Юнайтед”дан Магуайр учун рекорд сумма талаб қилишган, энди эса Фофанадан пул ишлаб олишмоқчи. The Telegraph нашрининг ёзишича, Дортмунднинг "Боруссия" клубидан Мануэль Аканжи билан "Лестер" шартнома имзолайди.
• Сўнгги беш йил ичида ҳимоячилар борасида барча рекорд келишувлар амалга оширилди. 2019/20 йилги мавсум айниқса самарали бўлди. 2022 йилнинг ёзида рўйхат янгиланди. Кукурелья, Де Лигт ва энди Фофана энг қиммат ҳимоячилар қаторига қўшилишди.
• Пеп Гвардиола ҳимояга энг кўп сармояни киритадиган мураббийдир. У Диаш, Канселу ва Ляпорт учун 198 миллион евро сарфланган. Канселу суперюлдуз ва ассистентга айланди (2021/22 йилда 7 та гол), Диаш эса трансфердан кейинги биринчи йилидаёқ Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
• Виржил ван Дейк ўз трансфер нархини оқлади. У беш йил ичида "Ливерпуль" билан еттита соврин ва УЕФА йилнинг энг яхши ўйинчиси, унвонига сазовор бўлди. Барча тандқидларни Харри Магуайр томонга ёғдириш мумкин. Сўнгги икки мавсумда у еттита қўпол хатога йўл қўйди, бу эса дарвозанинг ишғол қилиниши билан тугади. Бу Премьер-лигадаги энг ёмон натижа бўлиб турибди.