Кириш Регистрация

Александр Гейнрих ҳам Қозоғистон Премьер-лигасида дебют голини киритди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон Премьер-лигасида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси квартети 14-тур қаҳрамонларига айланишди.

«Актобе» клуби шарафини ҳимоя қилаётган трио – Марат Бикмаев, Тимур Кападзе ва Александр Гейнрих жамоадаги дастлабки икки ўйиндаёқ ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлишганди. Аввалига 13-турда Тимур Кападзе муҳим голга муаллифлик қилиб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган бўлса, «Лочин» клубига қарши бўлиб ўтган мамлакат Кубоги нимчорак финалида «Актобе» 5:0 ҳисобида муваффақият қозонганди. Ҳисобни Тимур Кападзе очиб берган бўлса, меҳмонлар дарвозасига киритилган иккинчи гол Марат Бикмаев ҳисобига ёзилганди.

Кеча бўлиб ўтган ҳисоб бўйича учинчи ўйинда Александр Гейнрих Премьер-лигадаги дебют голини нишонлади. Муборакнинг «Машъал», Қаршининг «Насаф» клубларида фаолият олиб борган Виктор Кумиков бошқарувидаги амалдаги чемпион – Қарағанданинг «Шахтёр» клубини қабул қилган «Актобе» Гейнрихнинг 6-дақиқада киритган ягона голи эвазига зафар қучди – 1:0. Қайд этиш керак, 14-турдан кейин «Шахтёр» 25 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, «Актобе» кечаги ғалабасидан сўнг очколари сонини 23тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди.

Кеча – 24 июнь куни шунингдек Улуғбек Бақоев учун ҳам омадли келди. У ҳаракат қилаётган «Иртиш» клуби Премьер-лигани бошқариб турган «Тобол» майдонидан 1 очко билан қайтди. 2:2 ҳисобида якунига етган ўйинда Бақоев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Айни пайтда 23 очкога эга бўлган «Иртиш» 6-поғонадан жой олган.

Шу билан легионер футболчилар 27 июнь куни Қозоғистон Кубогининг нимчорак финал жавоб ўйинида майдонга тушишади. Мамлакат биринчилигидаги 15-тур беллашувлари 1 июль – якшанба кунига тайин қилинган. Унда «Иртиш» сўнгги – 14-ўринда бораётган «Окжетпес»ни қабул қилса, «Актобе» 13-ўриндаги «Жетису» меҳмони бўлади. Назарий жиҳатдан мазкур ўйинлардаги ғалаба ҳар икки клубни 2-ўринга олиб чиқиши мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:17, 25.06.2012.
Ўқилди: 5082 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик