Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани "Валенсия" клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда испан клуби ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида малум қилди.
Уругвайлик футболчи эркин агент сифатида “Валенсия” футболчисига айланди. Футболчининг клуб билан шартномаси икки йил муддатга амал қилади. Каванига Унаи Эмери бошчилик қилаётган “Вильярреал” ҳам қизиқиш билдирган. Аммо ҳужумчи италиялик мутахассис Женнаро Гаттузо бошқараётган “Валенсия”га ўтишга қарор қилди.
Каванининг сўнгги клуби Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бўлиб, Эдинсоннинг шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етган ва эркин агентга айланган. Бунгача ҳужумчи "ПСЖ", "Наполи" ва "Палермо" клубларида ҳам тўп сурган.