"Штутгарт" ҳимоячиси Борна Соса "Интер"га ўтиши мумкин, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.
Манбага кўра, Милан клуби "Байер"га ўтишга яқин турган ҳимоячи Робин Гозенсга ўринбосар қидирмоқда.
Қайд этилишича, “нерадзуррилар” 24 ёшли хорватни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича биринчи таклиф билан чиққан.
Жорий мавсумда у "Штутгарт" сафида 3та ўйинда қатнашди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.