Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ёшлар лигаси: “Бухоро”-“Насаф” 2:1

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” ва “Насаф” ўринбосарлари ўртасидаги баҳсда мезбонлар иродали ғалабага эришишди. 

Гарчи учрашув мезбонлар устунлиги остида бошланган бўлсада, қарши ҳужумларда Павел Матвиченко шогирдлари бир неча бор ҳисобни очишлари мумкин эди. Беллашувнинг 37-дақиқасида кутилмаганда  “Бухоро” посбони Александр Антиповнинг қўпол хатосидан кейин Дониёржон Нарзуллаев икки ҳимоячи устидан ошириб дарвозага йўллади-0:1.

Иккинчи бўлимда ҳужумкорликка зўр берган майдон эгалари ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди.  73-дақиқа. Бурчкдан оширилган тўпни Шавкат Аббосов  боши билан дарвозага йўллади -1:1. Шундан кейин футболчиларимизда бир неча бор ҳисобда олдинги чиқиб олиш имконияти бўлди. Аммо вазиятларни голга айлантиришда ёш футболчиларимизга бироз аниқлик етишмади. Ўйин тугашига беш дақиқа қолганида ўнг қанотдан  “Насаф” жарима майдонига ошириб берилган тўпни Илёс Хайров кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди-2:1. Беллашув охирларида ташаббус тўла-тўкис ёшларимиз тарафида бўлди. Аммо гол уриш бошқа ҳеч кимга насиб этмади...

Ёшлар лигаси, 12-тур. 25.06.2012

«Бухоро» - «Насаф» 2:1 (0:1)

Бухоро. «Бухоро» спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Сергей Ивлев (Навоий), Бобир Кодиров (Бухоро), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Элёр Турсунов (Бухоро).

Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).

“Бухоро”: Александр Антипов, Жасурбек Отажонов, Азизбек Фатуллаев, Меҳрож Ғуломов, Равшан Абдувоҳидов, Шавкат Аббосов,  Фаёз Эргашев (Илёс Хайров, 46), Жамшид Ҳасанов, Саъдулло Абдуллаев (Аббос Хожиев, 88), Олег Дражук, Миршаҳоб Раҳимов (Иброҳим Раупов, 52).

“Насаф”: Азамат Аҳмедов, Алишер Турдиев, Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Файзиев, Донёржон Нарзуллаев, Азизбек Маликов,  Санжар Баратов, Тоҳир Абдураззоқов (с), Фарруҳ Сайфиев, Миржалол Мўминов, Улуғбек Дадабоев.

Голлар: Дониёржон Нарзуллаев, 37-0:1, Шавкат Аббосов, 73-1:1, Илёс Хайров, 80-2:1.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 20:00, 25.06.2012.
Ўқилди: 5855 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.