Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Игорь Криушенко: «Ўйин шиддатли бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида Игорь Криушенко иштирок этди.

“Қўлга киритилган ғалабадан хурсандман, натижадан қониқиш ҳосил қилдим” дея гап бошлади Игорь Николаевич.

“Рақибларимиз ҳимояда жуда яхши ўйтин намойиш этди. Биз эса юзага келган вазиятларни голга айлантира олмадик. Голга тортадиган вазиятларни содир этадиган футболчиларни кўрмадим. Уюштирган кам сонли ҳужумларимизни эса гол билан якунлай олмадик. Ўйиндан ўйингача бўлаётган кунлар жуда озлик қилмоқда. Бугун шогирдларим “Пахтакор” ва “Андижон”га қарши бўлиб ўтган ўйинларда сарфлаган кучларини йиға олишмади, айтмоқчи бўлганим тикланиш жараёнида қийинчиликка дуч келди. Шу боис бўлса керак, ўйинда шиддат кўзга ташланмади.

— Жамоанинг кўрсатган ўйини ҳисобга лойиқмиди?
— Бир тарафдан шунақа деса ҳам бўлади.

— Шогирдларингиз барча кўрсатмаларингизни бажардими?
— Ҳа, асосан шогирдларимга “Машъал” ҳимоясини бузишлари кераклигини уқтиргандим. Чунки, рақибларимиз бугун бизга қарши кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этишини сезгандик.

— Нега бугун захира ўриндиғида ўтирмадингиз?
— Чунки, ўтган турда “Андижон”га қарши бўлган баҳсда менга қизил карточка беришганди.

— Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
— Рақибимиз эгаллаб турган ўрнига мос деб ўйламайман. “Машъал”ни кучсиз деб бўлмайди, лекин шу билан бир қаторда кучли деб ҳам айта олмайман. Яна қайтариб айтаман, эгаллаб турган ўринларига муносиб эмас.

— Нимани эвазига ғалаба қозондинглар?
— Киритган ягона голимиз аслида ушбу ўйиндаги иккинчи ёки учинчи голимиз бўлиши керак эди. Лекин юзага келган вазиятларни голга айлантира олмадик. Ғалаба қозонганлигимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, мақсадимиз рақибнинг ҳимоясини бузиш эди ва буни уддаладик.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 04:18, 26.06.2012.
Ўқилди: 4779 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.