Кириш Регистрация

«Андижон» президенти АГМКга қарши ўйин олдидан футболчиларни рағбатлантирди

Баҳо:
+ | -

“Андижон” эртага Ўзбекистон Сoca-Cola Кубоги чорак финалида АГМК клубини қабул қилади. Бу ярим финал остонасидаги ўйин. Барча эътибор ушбу учрашувга қаратилган. Беллашув ҳар томонлама жиддий курашлар остида ўтиши шубҳасиз.
 
“Андижон” ўйиннинг аҳамиятини жуда яхши ҳис қилиб турибди ва максимал даражада тайёргарлигини давом эттирмоқда. Бундай пайтда жамоа аъзоларини руҳан, маънан ва албатта моддий томондан қўллаб-қувватлаш ҳам муҳим ҳисобланади.

Шу мақсадда “Андижон” футбол клуби президенти Журъатбек Қувватов машғулотдан кейин жамоа аъзолари билан учрашди. Аввало, барчани яна бир бор Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами билан табриклади. Олдинда жуда муҳим ўйин кутаётганини, жамоа ҳали ярим финалгача етиб келмагани, аммо энди бу нохуш анъанага барҳам бериш фурсати келганини айтиб, тарихни бирга яратиш учун ажойиб имконият борлигини алоҳида таъкидлади. Жамоа аъзоларини моддий томондан рағбатлантириш ҳам амалга оширилгани эътиборга молик. Бир сўз билан айтганда, барча ҳаракат ва эътибор чорак финал учрашувига қаратилган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:37, 02.09.2022.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик