Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Осиё чемпионатида «Ардус» шарафини испаниялик футзалчи ҳимоя қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Ардус» клуби 1-6 июль кунлари Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этиш керак, мамлакатнинг амалдаги чемпиони қитъа клублари миқёсидаги мусобақада кучли клублар билан бир гуруҳдан жой олган. Осиё чемпионатидаги илк ўйиндаёқ Тошкент жамоаси амалдаги чемпион – Япониянинг «Нагоя Грампус» клуби билан тўқнаш келади. 2-турда эса Александр Петров шогирдларини бир йил аввалги мусобақада ярим финалга қадар етиб борган Ливаннинг «Ол Спортс» клуби кутиб турибди. 3-турда эса Таиланд чемпиони «Банк Рбак»га қарши кураш олиб борилади. Таиланд футзал терма жамоаси Осиё чемпионатида Эронни мағлуб этиб, финалга қадар етиб борганини инобатга олсак, мамлакат футзал клуби ҳақида қисман тасаввурга эга бўлиш мумкин.

«Ардус» клуби сафида испаниялик футзалчи – Кармело Жонатан Дельгадо машғулот олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан у Осиё чемпионатида «Ардус» шарафини ҳимоя қилади.

Тошкент клуби қитъа чемпионатида иштирок этиш учун Кувайтга 29 июнь куни йўл олади. Қуйида жамоа иштирокидаги ўйинларнинг Тошкент вақти билан танишиб олишингиз мумкин:

1 июль. 1-тур
«Ардус» - «Нагоя Оушенс» (Япония) — 17:00

2 июль. 2-тур
«Ардус» - «Ол Спортс» (Ливан) — 14:30

3 июль. 3-тур
«Ардус» - «Банк Рбак» (Таиланд) — 18:00

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:43, 26.06.2012.
Ўқилди: 5895 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.