"Барселона" бош мураббийи Хави Пьер-Эмерик Обамеянгнинг жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди. 33 ёшли габонлик трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Челси"га ўтди.
"Обамеянгга келсак, мен жуда афсусдаман, чунки у бизга майдонда ва унинг ташқарисида кўп ёрдам берди. У ажойиб. Унинг статистикаси ақл бовар қилмайди, шунингдек шахс сифатида у ҳар доим табассум билан бўлган хазинадир", - дейди Хави.
Обамеянг испан клубига 2022 йилнинг январида келиб қўшилган эди. У клуб сафида 23 та учрашувда 13 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.