Англия футбол федерацияси “Вест Хэм” бош мураббийи Дэвид Мойесни ВАР текширувидан сўнг “болғачилар”нинг “Челси” дарвозасига киритган иккинчи голини инобатга олмаган ҳакам Энди Мэдли ҳақида айтган сўзлари учун жазоламасликка қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, ўйин 2:1 ҳисобида Томас Тухель жамоаси фойдасига ҳал бўлганди.
"Вест Хэм"нинг шотландиялик мураббийи ўйиндан сўнг "Кўриниб турибдики, элит ҳакамнинг чириган қарори" - деди Мойес учрашувдан кейин. The Times нашрининг ёзишича, ФА Мойесни бу гаплари учун жазоламасликка қарор қилган.
АПЛнинг 6-туридан сўнг “Вест Хэм” 4 очко билан турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. Дэвид Мойес жамоаси фақат битта ғалабага эриша олди.