“Зенит” ҳимоячиси Деян Ловрен Хорватия терма жамоасига УЕФА Миллатлар лигаси ўйинларига чақирилди, деб хабар бермоқда Санкт-Петербург клуби матбуот хизмати.
22 сентябрь куни Хорватия терма жамоаси ўз майдонида Дания термасини қабул қилса, 25 сентябрь куни Австрия билан меҳмонда баҳс олиб боради.
Миллатлар лигасининг тўрт туридан сўнг Златко Далич шогирдлари 7 очко жамғариб, гуруҳда 2-ўринни эгаллаб туришибди. Дания 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Австрияда 4 очко, Францияда 2 очко бор.
33 ёшли хорват терма жамоаси сафида 70та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.
Жорий мавсумда Ловрен петербургликлар сафида 7 ўйинда 1 та гол урди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.