Туриннинг “Ювентус” клубининг италиялик тажрибали ҳимоячиси Леонардо Бонуччи “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.
Бонуччининг айтишича, 23 ёшли франциялик футболчиси яқин келажакда дунёнинг энг яхши футболчисига айланиш учун ҳамма нарса бор. Ҳимоячи келажаги ва ёши Мбаппе томонида эканлигини такидлади.
“Унинг айтганлари ва қилаётган ишларига кўра, у тараққиётга интилади. Килиан - фантастик футболчи", - дея қўшимча қилди Бонуччи.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Килиан Мбаппе Париж клуби таркибида Франция чемпионатида бешта ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига етти гол киритишга муваффақ бўлди.