Германиянинг "Вольфсбург" клуби яримҳимоячиси бразилиялик Диегога Москванинг "Локомотив" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Советский Спорт" нашри Хорватиянинг "Vecernji list" нашри маълумотларига таяниб хабар берди.
Хорватиялик мутахассислар агар Диего 12 миллион евро эвазига ўтадиган бўлса, москваликлар раҳбарлари уни сотиб олишга тайёр экани ҳақида ёзади.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида "Вердер", "Ювентус" жамоаларида тўп сурган футболчи ўтган мавсумда "Атлетико" билан бирга Европа Лигаси бош совринини қўлга киритганди.